Олий лиганинг 24-турида жамоамиз "Навбаҳор" билан "Пахтакор" Марказий стадионида майдонга тушади.
Маълумки, 24 октябрдан пойтахтимиздаги "Пахтакор" ва "Жар" стадионларида футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. Шу сабабли охирги икки уй учрашувини жамоамиз бошқа майдонда ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалганди. Бугун "Навбаҳор" билан пайшанба куни бўладиган ўйин ўтадиган стадион номи масаласига аниқлик киритилди: наманганликларни қадрдон стадионимизда қабул қиламиз. Учрашув 21 октябрь, пайшанба куни соат 18:00да бошланади.
manba: pakhtakor.uz
708